Халқаро юк ташувлари билан шуғулланувчи автотранспорт корхоналари учун Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги Элчихонаси эълони
Ўзбекистон Республикасига коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш республика махсус комиссиясининг қарорига биноан Ўзбекистон ва Тожикистон Давлат чегарасида учта чегара ўтказиш пунктларига автотранспортда халқаро юк ташиш учун рухсат берилган.
Булар “Сариосиё-Дусти”, “Ойбек-Фотехабад” ва “Плотина-Қуштегирмон”.
Бугунги кунда, Тожикистон Республикасида коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш бўйича тузилган республика Штабининг қарорига кўра, чет элдан кириб келаётган
юк ташувчи автотранспорт ҳайдовчилари юк ва транспорт воситасига тегишли ҳужжатлар билан бирга ўзида коронавирус инфекцияси йўқлиги хақида тиббий маълумотномани Тожикистон Республикаси чегара ўтказиш пунктларида тегишли тартибда тақдим қилади.
Шундан сўнг, хайдовчига Тожикистон ҳудуди бўйлаб ҳаракатланишга ва юкни ўз манзилига етказишга рухсат берилади.
Агарда, хайдовчи коронавирус инфекцияси йўқлиги ҳақида тиббий маълумотномани тақдим қила олмаса, уни чегара ўтказиш пункти ёнидаги махсус терминалда тўхтатилиб, автотранспортнинг бош қисми ва хайдовчиси махсус терминалда қолдирилиб, юк ортилган қисми махаллий автотранспортга уланиб юк қабул қилувчига етказилади.
Ўзбекистон маҳсулотлар экспортини самарали ташкил этиш учун транспорт ташувларига ҳамда миллий ташувчи компанияларга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги Элчихонаси 1-котиби Турсинбеков Атабек Жолдасбекович масъул ходим қилиб тайинланди.
Мурожат учун қўйидаги телефон рақамларга қўнғироқни амалга ошириш мумкин.
+992 37 224-75-39
+992 93 514-41-95
эл.манзил ruzintaj@mail.ru