-
Ўзбекистон ва Чехия ҳамкорликнинг янги босқичига чиқмоқда
2026-04-26 45Ўзбекистон ва Чехия ўртасида мустаҳкам ишбилармонлик, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий алоқалар мавжуд бўлиб, бу муносабатлар 2024–2026-йилларда сезиларли даражада фаоллашади. 2025-йилнинг март ойида Прага шаҳрида Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 10-мажлиси бўлиб ўтди ва бу ўзаро ҳамкорликнинг янада тизимли форматига ўтишни тасдиқлади.
-
28–30 апрель кунлари Тошкентда мебель ва ёғочга ишлов бериш саноати мутахассислари учун йилнинг асосий кўргазмаси бўлиб ўтади
2026-04-26 42Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” МКК павильонларида 28–30 апрель кунлари мебель ва ёғочга ишлов бериш саноати мутахассислари учун йилнинг асосий тадбири – “Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочсозлик. Мебель бутловчи қисмлари. Мебель ва интерьер – WoodTech & MebelExpo Uzbekistan 2026” 22-халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.
-
28–30 апрель кунлари “CAEx Uzbekistan” мажмуасида “Beauty Uzbekistan 2026” халқаро гўзаллик, косметология ва парфюмерия-косметика саноати кўргазмаси бўлиб ўтади
2026-04-26 32Шу йил 28–30 апрель кунлари пойтахтимиздаги “CAEx Uzbekistan” кўргазмалар мажмуасида “Beauty Uzbekistan – 2026” гўзаллик, косметология ва парфюмерия-косметика саноатининг ихтисослаштирилган халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.
-
Марказий Осиёнинг экологик кун тартиби: ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларнинг асосий натижалари
2026-04-26 34Марказий Осиё сўнгги йилларда иқлим ўзгариши оқибатларига тобора кўпроқ дуч келаётган ва дунёда ундан энг кўп зарар кўриши мумкин бўлган минтақалридан бири. Сўнгги 70 йил ичида Марказий Осиёда ҳарорат Цельсий бўйича 1,5-2 даражага кўтарилди. Бу эса экологик муаммоларнинг кескинлашувига, музликларнинг эриши ва чўлланишнинг тезлашишига таъсир кўрсатмоқда. Ушбу жараёнларнинг барчаси бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлиб, минтақадаги экотизимлар, иқтисодиёт ва одамлар ҳаётига салбий таъсир кўрсатмоқда.
-
Орол бўйида иқлим ўзгаришига мослашиш тадбирлари
2026-04-21 92Бугунги кунда иқлим ўзгариши глобал миқёсидаги энг долзарб ва мураккаб муаммолардан бири сифатида намоён бўлиб, унинг салбий таъсири айниқса экологик жиҳатдан заиф ва антропоген босим юқори бўлган ҳудудларда янада кескинроқ намоён бўлмоқда. Шундай ҳудудлардан бири — Оролбўйи минтақаси бўлиб, бу ерда иқлим ўзгариши оқибатлари табиий ресурслар ҳолати, аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодий фаолиятга кенг қамровли таъсир кўрсатмоқда.
-
Марказий Осиё янги экологик босқич остонасида
2026-04-21 402026 йилнинг 22–24 апрель кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган Минтақавий экологик саммит Марказий Осиё учун муҳим аҳамият касб этади. У, аввало, минтақа давлатларининг иқлим ўзгариши, сув танқислиги ва ер деградацияси каби мураккаб муаммоларга биргаликда ечим излаётганлигининг яна бир ёрқин исботидир.