Халқаро ўзбек тили ва адабиёти олимпиадаси ҳақида маълумот
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 20 октябрдаги ПФ-6084-сон Фармони ижросини таъминлаш, хорижий давлатлар билан фан ва таълим соҳасида ҳамкорликни кучайтириш орқали чет эллик ёшларнинг ўзбек тилига бўлган қизиқишини, ўзбек тилининг халқаро миқиёсидаги нуфузини ошириш масқадида Халқаро ўзбек тили ва адабиёти фан олимпиадасини жорий йилнинг 18 октябрь куни онлайн тарзда ўтказиш режалаштирилган.
Мазкур олимпиада Ўзбекистон Республикасида таълим олаётган 15-17 ёшдаги хорижлик ўқувчилар ҳамда хорижий мамлакатлар умумий ўрта таълим муассасаларида таҳсил олаётган шу ёшдаги ўқувчилар иштирок этиши мумкин. Олимпиадада қатнашиш бепул.
Халқаро ўзбек тили ва адабиёти олимпиадаси ҳақида маълумот.
Олимпиаданинг расмий номи: Халқаро ўзбек тили ва адабиёти олимпиадаси (кейинги ўринларда - Халқаро Олимпиада) Ўтказиладиган сана: 2022 йил 18 октябрь.
Иштирокчиларга қуйилган талаблар: олимпиада умумий ўрта таълим муассасаларининг 15-17 ёш оралиғида бўлган ўқувчилар ўртасида ўтказилади. Ҳар бир иштирокчи индивидуал тарзда электрон тизим орқали рўйҳатдан ўтади.
Олимпиадани ўтказиш формати ва топшириқлар тартиби:
олимпиада онлайн шаклда битта боскичда ўтказилади ва унда иштирокчиларга 30 та тест топшириқлари берилади. Тест топшириқлари 3 хил мураккабликдаги (оддий, ўрта, мураккаб) саволлардан иборат бўлиб, 100 баллик баҳолаш мезони асосида автоматик тарзда текширилади. Барча иштирокчилар учун бир вақтда бошланиб, саволларга жавоб бериш учун 90 дақиқа вақт ажратилади. Олимпиадада қатнашиш бепул. Иштирок этиш бўйича олимпиада қўлланмаси қуйидаги расмий веб-сайтда
жойлаштирилган:
www. internationalolympiad.uzedu.uz
Иштирокчиларни рўйҳатга олиш жорий йилнинг 16 октябрь 00:00 (UTC+5)ra қадар давом этади.
Қўшимча маълумот учун:
тел. +998-88035-88-35
электрон манзил - internationalolympiaduzedu@gmail.com
Олимпиада сайти - www.internationalolympiad.uzedu.uz